Линклар

Тошкент ва Самарқанд ораси бир қадам

  • Садриддин Ашур

30 декабр куни Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилди. Эндиликда йўловчилар 3 соат ичида пойтахтдан Самарқандга етиб олиши мумкин бўлади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, шу вақтгача Марказий Осиёда тезюрар поездлар бўлмаган. Оддий поездлар илгари Тошкент-Самарқанд оралиғидаги 300 километрлик бу масофани беш соатда босиб ўтар эди.

Тезюрар поезднинг электровози Хитойдан харид қилинди. Вагонлар эса Россияда тайёрланди. Мазкур лойиҳа Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредити ҳисобига амалга оширилди. Янги йилдан бошлаб ушбу поездларнинг мунтазам қатнови йўлга қўйилиши мўлжаланган.

Мутахассислар бу лойиҳани амалга ошириш учун бир дунё муаммоларни ҳал қилишга тўғри келганини таъкидламоқда. Жумладан, уларнинг сўзларига қараганда, тезюрар поезд қатнови учун темир йўллар қайтадан таъмирланган.
XS
SM
MD
LG