Линклар

logo-print

Бағдод ва унинг атрофларида АҚШ қўшинларининг аксилтеррор амалиётлари давом этмоқда.


Маълумотларга қараганда, кеча кечқурун ва ўтган тунда шаҳарнинг бир қатор мавзеларида портлаш овозлари эшитилган. АҚШ ҳарбийлари коалиция қисмлари жойлашган объектлар ҳамда маъмурий биноларга ҳужум уюштираётган отрядлар позицияларига замбараклардан зарба берди. Талафотлар тўғрисида маълумот йўқ.
АҚШ ҳарбийлари кеча Бағдоддаги суннийлар масжидида тинтув ўтказдилар. Қўмондонлик қўлга киритган маълумотларга кўра, масжиддан террорчилар база сифатида фойдаланган. Бу ердан катта миқдорда қурол ва портловчи модда топилган. 32 киши қўлга олинган. Маҳаллий халқ масжидда тинтув ўтказилганидан кескин норозилик билдирган.
Фалужжа шаҳрида кеча Американинг ҳарбий вертолети уриб туширилди. Бир учувчи нобуд бўлиб, иккинчиси яраланди.
XS
SM
MD
LG