Линклар

Европа Комиссияси Ливияга Европа Иттифоқи билан яқинроқ ҳамкорлик қилишни тавсия қилди.


Еврокомиссия раиси Романо Проди имзолаган ва кеча тарқатилган баёнотда Ливияга иқтисодий ва сиёсий соҳаларда Европа Иттифоқининг тўлақонли ҳамкори бўлиш ҳамда Ўрта Ер денгизи минтақаси мамлакатлари ҳамкорлиги дастурларида иштирок этиш таклиф қилинган.
2003 йилнинг декабрида Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқариш устидаги ишлардан воз кечиш, АҚШ билан мулоқотни тиклаш ҳамда Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик алоқларини мустаҳкамлаш ниятида эканлигини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG