Линклар

АҚШ, Грузия президентлигига якшанба куни ўтказилиши мўлжалланган сайловларнинг халқаро андозаларга мос бўлишига умид қилади, деб баёнот берди АҚШ Давлат Департаменти вакили Адам Эрели.


- Биз президентлик сайловларининг эркин, ҳалол ва холис ўтишини таъминлаш учун Грузия билан, маҳаллий нодавлат ташкилотлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан шу кунгача ҳамкорлик қилиб келдик. Ўйлайманки, сайлов натижалари грузин халқи иродасининг ифодаси бўлади, - деди Адам Эрели.
4 январда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларини Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг 450 ҳамда МДҲ мамлакатларининг 90 нафар вакили кузатади.
Грузия президентлигига асосий даъвогар "Грузия миллий ҳаракати" лидери Михаил Саакашвилидир. У ўтган йилнинг ноябрида президент Эдуард Шеварднадзени лавозимдан туширишда фаол иштирок этган шахслардан бири эди.
XS
SM
MD
LG