Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:13

Америка ракетаси Марсда


Американинг Канаверал учиш майдонидан фазога кўтарилган Боинг Делта 2 ракетаси 7 ой давомида тўрт юз миллион километр масофани босиб ўтиб 4 январ куни Марс устида юрадиган ускунани қизил сайëрага элтди.

Ўтган йил 24 декабр куни Марсга қўниши кутилган Британиянинг Бигл 2 космик ракета дуч келган муваффақиятсизлик боис АҚШ Фзао бошқармаси НАСА мутаҳассислари қалбида ҳавотир туйғулари бор эди. Аммо АҚШ Марсюргичи қизил саййорага қўнар экан улар қувончдан қичқириб юборишди.

НАСА раҳбари Шон О Киф Озодлик мухбири билан қувончини баҳам кўрди:

"Бу НАСА учун улуғ бир кеча бўлди. Бизяна Марсга қайтдик. Мен бу команда билан ниҳоятда фаҳрланаман. Биз Марсдамиз,бу мисли кўрилмаган бир ютуқ".

"Марс сатҳига қўнган Американинг "Спирит" Марсюргичи "Қизил сайëра" юзасининг илк тасвирларини ерга юборди."
деб хабар берди АҚШнинг НАСА космик тадқиқотлар маркази "Спирит" лойиҳаси бошлиғиСтив Скуайрес

 Бу улуғ бир кун. Вазифани тамомила якунлаш учун ҳали кўп иш қилишимиз керак..Аммо қўниш билан боғлиқ таҳликани енгдик. Биз яҳши тизимга эгамиз. Шу боис талафотсиз Марс сатхидамиз. Бу муваффақиятларга эришиш йўлида бизга эзгу умидлар бағишлайди."

Марс юзасида юриш учун махсус ишлаб чиқарилган олти ғилдиракли сайëҳ роботнинг оғирлиги 180 кило бўлиб ëруғлик энергиясидан қувват олади. Робот устидаги радар қурилмаси космик чанг –ғуборлар орасидан саййора юзасидаги ҳар бир детал тўғрисида бизга маълумот юбориб туради дейди лойиҳа раҳбари.

Қарийб 300 миллион долларга тушган сайëх роботга қандай ном бериш учун махсус мусобақа ҳам эълон қилинган эди. Америкалик мактаб ўқувчиси таклиф қилган Спирит-яъни рух деган ном НАСА раҳбариятига маъқул тушди.
Шундай қилиб ер руҳини Марсга элтиш учун Спирит ўтган йилнинг 10 июнида фазога кўтарилди.

7 ойлик парвоздан сўнг Марсга яқинлашган ракета бағридан "Спирит" бир копток мисоли Қизил сайëра томонга ирғиди. Махсус ипакдан тикилган парашют ëрдамида Марсга қўнган "Спирит" нилуфар гули каби оҳиста очилди. "Спирит" Қизил сайëра бўйлаб сафарини бошлади.
Бундан анча йиллар олдин Норманд Гренбаум ижро қилган Фазодаги руҳ "Spirit in the sky" ашуласида янграган орзу ниҳоят ижобат бўлди.
XS
SM
MD
LG