Линклар

Бугун Сурия Президенти Башар Ал-Асад уч кунлик расмий ташриф билан Анқарага борди.


Асад ва Туркия раҳбарларининг икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш ва хавфсизлик соҳасида янада кўпроқ ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилишлари кутилмоқда.
Сўнгги пайтларда Сурия ва Туркия ўртасидаги муносабатлар иллиқлашаëтгани кузатилмоқда. Хабарларга кўра, Сурия ҳукумати ноябр ойида Истамбулда юз берган портлашларга алоқадорликда шубҳа этилган 20дан ортиқ шахсни Туркияга топширган.
Сурия мустақил курд давлатини ташкил қилишга ва Ироқнинг худудий яхлитлигига таҳдид этувчи ҳаракатларга қарши эканини билдирди. Туркия ҳукумати бу масалада худди шундай позиция танлаган.
XS
SM
MD
LG