Линклар

Бугун Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида портлашлар юз бергани оқибатида камида 12 одам нобуд бўлди ва 60га яқин киши яраланди.


Бугун Қандаҳорда бошқа бир ҳужум ҳам рўй берди. Маҳаллий расмийларга кўра, номаълум қуролли шахслар шаҳардаги БМТ идорасини ўққа тутганлар. Бу ҳужумда ҳеч кимга талафот етмагани билдирилди.
Айни пайтда, Зобул вилояти ҳокимининг қўриқчилари ва полиция ходимлари ўртасида отишма юз бергани оқибатида 3 одам ҳалок бўлди ва бир неча киши яраланди. Бу ҳақда бошқа маълумот берилмади.
XS
SM
MD
LG