Линклар

logo-print

Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳокимнинг таклифини рад этди


Маълумотларга қараганда, Поп тумани ҳокими Рустам Исматуллаев туманда яшовчи инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини йиғиб, улардан ўз фаолиятларини тўхтатишни талаб қилган.

Хусусан, тумандаги ҳуқуқ ҳимоячиларидан “Freedom house” ташкилотининг Намангандаги ресурс марказида бўладиган йиғинларда, турли пикетлар ва норозилик намойишларида иштирок этмаслик талаб қилинган.

Инсон ҳуқуқлари халқаро жамияти фаоли Ғуломжон Самадовнинг айтишича, ҳоким инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ишлайдиган ташкилотлар раҳбарларини чақириб, улардан ҳуқуқ ҳимоячиларига ўз вақтида ойлик иш ҳақларини бериб боришни буюрган.

“Ҳоким агар ресурс марказига бормасам, пикетларга иштирок этмасам, менга деҳқончилик қилиш учун 20 гектар ер ажратишини айтди. Бундай таклифлар бошқаларга ҳам билдирилган”, деди у.

Бироқ, Ғ.Самадовнинг таъкидлашича, инсон ҳуқуқлари фаоллари ҳокимнинг таклифини рад этган. Улар ўзларининггина эмас, балки барча фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бел боғлаганини маълум қилган.

Туман ҳокими ўринбосари Абдуқодир Назиров ҳам тумандаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари билан учрашув бўлгани, бироқ уларга тазйиқ ўтказилмаганини таъкидлади. Ўринбосар мавжуд муаммоларни ҳал қилишда аҳоли ҳокимиятга эга эмас, нодавлат ташкилотларига мурожаат этаётганидан норозилик билдирди ва туманда ҳокимият борлиги, у халқ томонда эканини тушунтиришга уринди.
XS
SM
MD
LG