Линклар

АҚШнинг Ироқдаги расмийси Пол Бремер коалиция кучлари тахминан 500 ироқлик маҳбусни озод қилишини билдирди.


Бремер, шунингдек, Ироқда АҚШ ҳарбийлари томонидан қидирилаëтган шахсларни йўқ қилиш ëки қўлга олишда ëрдам берган кишилар мукофотланишини эълон қилди:
“Иззат Иброҳим ал-Дурийни қўлга олиш ëки уни йўқ қилишга ëрдам берган кишига 10 миллион доллар мукофот пули берамиз”, - деди АҚШ расмийси.
Ал-Дурий Ироқ собиқ Инқилобий Кенгаши раисининг ўринбосари эди. Саддам Ҳусайн қўлга олингандан бери Ал-Дурий Ироқдаги АҚШ ҳарбийларининг қора рўйхатида биринчи ўринда турибди.
Пол Бремер қора рўйхатдаги бошқа шахсларни қўлга олиш ëки уларни йўқ қилиш учун ëрдам берган кишилар ҳам мукофот пули билан таъминланишини билдирди.
XS
SM
MD
LG