Линклар

Кўплаб мамлакатлар Шимолий Кореянинг ядровий қуроллар ишлаб чиқариш ва уларни синовдан ўтказишни тўхтатиш ҳақидаги қарорини олқишламоқдалар.


Сеул расмийларига кўра, Пхеняннинг ушбу таклифи АҚШ, Жанубий Корея, Япония, Шимолий Корея, Хитой ва Россия ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш учун имкон яратган.
АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл ҳам Шимолий Кореянинг таклифини ижобий баҳолади:
“Бу ижобий баëнот. Шимолий Корея ядровий синов ўтказмаслигини ва нафақат қуроллар яратиш, балки ядровий дастурнинг барча жиҳатларидан воз кечишини билдирди. Бу ижобий қадам олти давлат иштирокидаги музокараларнинг тезроқ ўтказилишига имкон яратишига умид қилмоқдамиз”, - деди Колин Пауэлл.
XS
SM
MD
LG