Линклар

Тожикистонда наркотикларга қарши курашувчи бошқарманинг ходими ҳибсга олингани билдирилди.


Франс Пресс ахборот агентлигининг Тожикистон расмийларига асосланиб хабар беришича, бу ходимнинг уйидан 30 килограмм опиум топилган.
Ўтган йили Тожикистонда наркотиклар савдоси билан шуғулланганликда айбланган 10дан ортиқ ҳарбий ҳибсга олиниб, 9 тонна наркотик модда мусодара этилган.
Айни пайтда, Афғонистондаги АҚШ ва Кобул ҳукуматининг аскарлари 2 тонна опиумни ëқиб юбордилар. Хабарларга кўра, Бадахшон вилоятида наркотиклар ишлаб чиқарувчи корхона топилиб, у ердаги кимëвий моддалар мусодара қилинган.
БМТ маълумотларига кўра, ўтган йили Афғонистонда 3,600 тонна наркотик модда ишлаб чиқарилган.
XS
SM
MD
LG