Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:37

Озод деҳқонлар рўйхатдан ўтмоқчи


Тўлқин 5 январь куни Озод деҳқонлар партияси рўйхатдан ўтиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳужжат топширди.

“Озодлик” радиоси илгари хабар берганидек, мазкур партия 2003 йилнинг 6 декабрида таъсис қурултойини ўтказган эди. Ушбу қурултойда айни пайтда АҚШда истиқомат қилаётган сиёсатчи Бобур Маликов партия раҳбарлигига сайланганди.

Партия бош котиби Нигора Ҳидоятованинг айтишича, бу номдаги партия аслида 1992 йилда тузилган бўлиб, унинг фаолларига ўтказилган тазйиқлар туфайли ўз фаолиятини давом эттира олмаган. Партияни қайта тузиш ташаббуси эса Бобур Маликовга тегишлидир.

Партия "қишлоқ хўжалигида туб ислоҳотлар ўтказиш, деҳқонларни амалдаги ҳукумат диктатидан, унинг ўзбошимчалиги ва зўравонлигидан халос этишни ўзининг асосий мақсади", деб билади.

Аграр ислоҳотлар тарафдори бўлган бу партиянинг расмий рўйхатдан ўтиш имконияти қандай? Партия фаолларидан бири, чирчиқлик фермер Абдураҳмон Ҳосилов мазкур сиёсий куч ўз номини булғамагани, шу сабабли унинг рўйхатдан ўтказилишига ишонишини маълум қилди. Унинг айтишича, бу партия келажакда Ўзбекистоннинг тараққиёти, айниқса, қишлоқ хўжалигини юксалтиришда катта ҳисса қўшади.

Аммо мустақил кузатувчи Комрон Алиев партия фаолининг фикрларига қўшилмаслигини билдирди. Унинг сўзларига қараганда, ҳозирги вазият ҳисобга олинадиган бўлса, янги партиянинг рўйхатдан ўтиш имконияти йўқ даражададир.

“Озод деҳқонлар партияси, биринчи навбатда, ижро ҳокимиятининг қишлоқ хўжалигига аралашувини камайтиришини талаб қилмоқда. Бу эса ҳукуматнинг бугунги сиёсатига зиддир”, деди К.Алиев.

А.Ҳосиловнинг айтишича, партия расман рўйхатга олинмаган таҳдирда ҳам 2004 йилда бўладиган парламент сайловида ташаббус гуруҳлари орқали ўз номзодларини кўрсатиш ниятида.
XS
SM
MD
LG