Линклар

“Спирит” Марс сатхидан тасвир юборди.

  • Абдулла Искандар

"Америка фазо бошқармаси Насага тегишли "Спирит" сайëх роботи Марс сайëраси сатхидан илк фотосуратларни юборди" деб хабар беради Associated Press. агентлиги.

Энг биринчи тасвирда "Спирит"нинг Марс юзасида турганлиги акс этган бўлса, қолган суратларда Қизил сайëранинг тошлоқ манзараси акс этади.
"Спирит" юборган қизил сайëранинг рангли тасвирлар ўзининг юксак сифати ва тиниқлиги билан мутахассисларни лол қолдирди.
Британиялик коинотшунос, Питер Баррат АҚШлик ҳамкасблари эришган ютуқдан хурсанд эканлигини айтади:

"Америкаликлар тарафидан "Спиритнинг" Марсга қўндирилиши буюк бир янгилик. Бу жуда катта вазифанинг уддаланишидир. Биринчи тасвирлар ниҳоятда мафтункор. Тадқиқотлар якунига етишини орзиқиб кутяпмиз."

"Спирит"нинг марс юзаси бўйлаб саëхат қилиши яна бир ҳафтадан кейин бошланади. Катароқ товани эслатадиган бу олти ғилдиракли Марсюргич хозир теппасига ўрнатилган радар кўзлари билан атрофни кузатмоқда. Марс саëхати учун АҚШ фазо бошқармаси 90 кунлик муддат белгилаган. 300 миллион доллар маблағ сарфланган бу лойиҳадан мақсад Марсда сув демак хаëт нишонаси борлигини аниқлашдан иборат дейди коинотшунос олим Ричард Тейлор:

"Марс юзасида бирор органик кимëвий модда бор-йўқлиги сув мавжудлиги билан боғлиқ биоологик жараëндан даракчи бўлади, Бундай моддаларга оид бирор аломат топилса биз Марс қаърида хаëт мавжуд дея айта оламиз."

Марс юзасига арава қўндирган америкаликлар энди қизил сайëрага одам учириш мавруди келганлигини ҳам айтишмоқда. Ҳа энди бор йўғи 7 ойлик йўл экан.Астронавтлар тушган фазо кемаси бу вазифани бемалол уддалайди дейишмоқда баъзи мутахссислар. Апполон кемасида ой юзасига қўнган асронавт Луи Армстронг жасорати тақлидга лойиқ дейишмоқда улар.

"Марсда хаëт борми ë йўқ" деган савол дунë жамоатчилиги зеҳниятини банд қилиб турган бир пайтда,айни лойиҳадан инсониятга фойдаси йўқлиигини айтаëтган олимлар ҳам бор. Уларнинг фикрига кўра Марсга одам қўндириш ғояси ҳаëлпарастликдан бошқа нарса эмас. Марс атрофидаги кучли радиация қатлами ҳар қандай жонзотни куйдириб юборади дейишмоқда улар.
Аммо Ўзбекистонлик академик Шавкат Воҳитов Марсни ўрганиш бефойда деган фикрларни рад қилади.

Овоз "Фундаментал илм доимо олдинда юради. Унинг фойдасини келажак авлод кўради. Биз Марсни ўрганмасдан туриб ерни тушуна олмаймиз" дейди академик олим.

Совет косманавтика дастури доирасида Марс юзасини текшириш учун махсус парма яратган Академик Шавкат Вохитов "Марсга ракета учирган америкаликларга балли дейишимиз керак" деб қўшиб қўяди.

Айни вақтда Марс сайëрасининг юзасига иккинчи Америка ракетаси
" Оппортунити" яқинлашиб келмоқда. Бу ракетанинг эса ўз эгизаги" Спирит" бошлаган тадқиқотларни давом эттириши режаланган.
XS
SM
MD
LG