Линклар

Анна Линднинг қотили маълум бўлди

  • Абдулла Искандар

"Швеция Ташқи ишлар вазири Анна Линдни ўлдирганликда гумон қилинаëтган 25 яшар Михаил Михаилович сешанба куни тергов пайтида айбини бўйнига олди." деб баëнот берди гумондорнинг адвокати. Швеция Ташқи ишлар вазири Анна Линд Стокголмдаги супермаркет олдида ўтган йилнинг 10 сентябрида чавақлаб кетилган эди.

Танасига бир неча бор пичоқ санчилган Анна Линд бир оз ўтиб касалхонада жон берди.
Қотиллик Швецияда евро пул бирлиги маконига кириш кирмасликни хал қилувчи умумхалқ референдуми ўтказилишидан 4 кун олдин юз берди.
Анна Линд ўз мамлакатининг евро худудига киришига тарафдор бўлган сиëсатчилардан бири эди.
Орадан икки хафта ўтиб сербиялик мухожир Михаил Михаилович ушбу қотилликда гумон қилиниб қўлга олинди.
Михайлович аввалига айбни бўйнига олмади.
Терговчилар декабр ойида ДНК текширувлари орқали Анна Линд ўлдирилган пичоқда ва воқеа жойидан топилган бош кийимида қолган излар Михаиловичга тегишли эканлигини аниқлашга муваффақ бўлишди.
Агар Швеция махкамаси Михаиловични айбдор деб топса у мамлакат қонунларига кўра умрбод қамоқ жазосига хукм қилиниши мумкин.
Хабарларда "Михаилович Анна Линдни ўлдирганлигини тан олгани аммо бу қотиллик сабабларини тушунтирмаганлиги билдирилди. Кузатувчилар қотиллик сабабларини икки хил талқин қилишаëтир.
Биринчи тахмин: Рухияти дарз кетган ва иши юришмаëтган эркакинг ëш ҳамда фаол аëлга қасд қилиши.
Иккинчи тахмин:
Швециянинг евро маконига киришини истамаган номалум кучлар тарафидан уюштирилган қотилик.
Биринчи тахмин, яъни Михаиловичннг руҳий носоғломлиги борасидаги тахмин ўз тасдиғини топмади. Михаилович рухий ҳолати текширилганда у соғлом деб топилди.
Озодликнинг Швециядаги муҳбири Шерали Лойиқ гапиради.
"Қотиллик васвасасига учраб бир неча кишини ўлдирган деган гап ўз тасдиғини топмади. Аммо кўпчилик уни барибир томи кетган деб хисоблашмоқда"
Қотилликнинг ўта жўн усулда амалга оширилганлиги бу ëлланма қотиллик бўлгани ҳақидаги таҳмини ҳам пучга чиқарди. Бундан ташқари Швециянинг евро маконига кириши тарфдори бўлган Анна Линднинг шов-шувли ўлими шу ташаббус учун овоз берган швецияликлар сафини кенгайтирган эди.
Озодликнинг Стокголмдаги мухбири Шерали Лойиқ Швед матбуотиида шу масалага оид қандай хабарлар тарқатганлиги борасида шундай дейди.

"Швед мабуоти қотилликда сиëсатдан асар ҳам йўқ деб ëзмоқда. Улар фикрига кўра қотилликка на евро масаласи ва на сиëсат сабаб бўлган."
Қотил аниқланган бўлсада қотилллик сабаблари ҳануз ноаниқлигича қолмоқда.
Шерали Лойиқнинг айтишига кўра
"Қотилнинг бобоси телевидения орқали ўз невараси қилмиши учун швед ҳалқидан кўзида ëш билан кечирим сўраган.
XS
SM
MD
LG