Линклар

13 кун аввал Эроннинг Бам шаҳрида зилзила рўй бергани оқибатида харобалар остида қолган яна бир одам қутқарилди.


Эрон давлат радиосининг бугун маълум қилишича, қутқарувчилар кеча тунда 57 ëшли эркакни тирик топишган. Аммо гапиролмай қолган бу одам ҳозир касалхонада оғир аҳволда ëтгани билдирилди.
Ўтган шанба куни Бамда харобалар остида қолган 90 ëшли бир кекса аëл ҳам қутқарилган эди.
26 декабр кунги зилзила оқибатида камида 30 минг одам нобуд бўлди ва Бам шаҳри деярли бутунлай вайрон бўлди.
XS
SM
MD
LG