Линклар

logo-print

Биринчи Жаҳон Уруши давомида арманилар йўқ қилингани ҳақида ҳикоя қилувчи “Арарат” бадиий филмини Туркияда намойиш қилиш қолдирилди.


Арман миллатига мансуб ва Канада фуқаролигига эга Атом Эгоян ушбу филмнинг бош режиссëридир.
Арманиларнинг даъво қилишларича, Усмонли турк империяси ҳукмронлиги остида бир ярим миллион арман қирғин-барот қилинган. Бироқ Туркия ҳукумати арманилар қирғинга учрамагани ва бир неча юз минг арман уруш оқибатида ҳалок бўлганини таъкидлаб келмоқда.
Ўтган ойи Туркия Маданият Вазирлиги “Арарат” бадиий филмида Усмонли турк аскарлари арман аëлининг номусига тажоввуз қилаëтган парча ва яна бошқа бир неча лавҳа олиб ташланиши шарти билан филмни намойиш қилишга рухсат берган эди.
XS
SM
MD
LG