Линклар

logo-print

Колин Пауелнинг Назарбоевга мактуби

  • Абдулла Искандар

АҚШ Давлат котиби Колин Пауэл Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевни қамоқда сақланаëтган мухолифат лидери Ғалимжон Жакияновни озод қилишга чақирди. Назарбоевга юборга мактубида Пауелл яқинда қабул қилинган Қозоғистон Оммавий ахборот воситлари ҳақида қонунни қайта кўриб чиқилишига ҳам даъват этилади. Пауел ўз мактубида қамоқ жазосига ҳукм этилган журналист Сергей Дуванов тақдири юзасидан ҳам ташвиш билдирди.Қозоғистон халқ партияси марказий кенгаши раиси Амиржон Хусанов.

Мактуб АҚШ давлат котиби ëрдамчиси Лорн Крейнернинг ўтган йил охирида Олмота ва Остонага ташрифи чоғидаги мулоқотларимиз меваси дейди:
"Мен Вашингтонда бўлган кезимда жаноб Крейнер билан бу масалани муҳокама қилган эдик, Жаноб Крайнер Остонага келганида Сергей Дуванов билан боғлиқ муаммолар билан астойдил қизиққан эди. Бу мактубнинг юзага келишида ана шу мулоқотларимиз мухим рол ўйнади".

Фалокатдаги журналистлар ташкилоти рахбари Разлана Таукина: озодлик мухбирига айтишича Мактуб Қозоғистон Президенти қўлига тегиши биланоқ қамоқда жазо муддатини ўтаëтган журналист Сергей Дуванов тақдирида ҳам ўзгаришлар юз бера бошлаган.

"Дувановнинг жазо ўташ шароитлари ўзгартирилди.У махкум бўлиб қолаверади аммо унга озодликда яшаш ва ишлаш рухсат этилади. Ишлаган пулидан бир қисмини давлатга ўтказиб туради. У расман қамоқхона рўйҳатида туради, лекин озодликда юради."

Сергей Дуванов билан учрашган Разлана Таукина бу ўзгаришнинг Колин Пауэлл мактуби ва қолаверса жахон ҳамжамиятининг Қозоғистон ҳукуматига қилган мурожаатларининг натижаси эканлигини таъкидлайди:

"Колин Пауелнинг ушбу мактуби дунëдаги етакчи давлат лидерлари агар исташса минақадаги инсон ҳуқуқлари аҳволига таъсир ўтказа олишидан дарак."

Қозоғистон халқ партияси марказий кенгаши раиси Амирхон Ҳусанов: "Расмий Вашингтон Қозоғистон билан амалга оширилаëтган иқтисодий алоқалар баробарида инсон хуқуқларига риоя қилинишини таъкидлаëтгани тахсинга лойиқ", дейди.

"Биз Американинг Қозоғистонда геосиëсий ва нефт билан боғлиқ қизиқишлари бор эканлигини биламиз.Минтақада терроризм хавфи билан боғлиқ масаллар ҳам бор. Бироқ шундай қизиқишларга қарамасдан жаноб Пауел Қозоғистондаги бир журналист тақдирига ўз эътиборини қаратганлиги мамлакат рахбарлари учун бир қўнғироқ бўлди."

Қозоғистон демократик танлови сиëсий харакати фаоли Маржон Асфандиëрова Колин Пауел мактубидаги бир жиҳатга эътибор қаратади:

"Қозоғистон 2009 йилда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига раҳбарлик қилиш ташаббуси билан чиқди. Колин Пауэл ўз мактубида бу ташкилотга кирган мамлакат ўз ички ҳаëтида демократик маëрларга риоя қилиши, сўз эркинлигини чекламаслиги керак деб эслатиб қўйди."

АҚШ давлат котибибибг Қозғистон президентига ëзган мактубида шунингдек мамлакатда яқинда қабул қилинган Оммавий ахборот воситлари ҳақида қонунни қайта кўриб чиқилиши ҳам сўралади.

Фалокатдаги журналистлар ташкилоти рахбари Разлана Таукина янги қабул қилинган қонун Сергей Дувановга ўхшаган юзлаб жасур журналистларнинг фаолияти учун тўғон бўлганлигини айтади:

"Чегара билмас мухбирлар, артикл 19, каби сўз эркинлигини химоя қилувчи ташкилотлар қабул қилинган қонуннинг жахон стандартлридан узоқлигини таъкидлашди. Бу қонун журналистларнинг тамал ҳуқуқи бўлган ахборотни излаш ва ахборот манбайини ошкор қилмаслик ҳуқуқини йўққа чиқарди."

Шу билан бирга Таукина: бу қонун ҳали сенат ва президент тарафидан тасдиқланмагани ва демак ўзгаришлар бўлишига умид борлигини айтади, Колин Пауэлнинг мактуби эса бу умидни яна кучайтирди
XS
SM
MD
LG