Линклар

Ливия расмийлари мамлакатнинг 1989 йилда Сахара чўлида портлатилган Францияга тегишли учқичи ичида халок бўлганларининг яқинларига 170 миллион доллар товон пули тўлашини маълум қилишди Портлаш оқибатида ҳалок бўлганларнинг сони ўшанда 170 нафарни ташкил қилган эди.


Халок бўлганлар қариндошларининг адвокати "бу юзадан расмий келишув бугун имзоланишини" билдирди.
Ливия ташқи ишлар вазири Абдул Рахмон Шолғом бугун Парижда товон пули тўлаш юзасидан Франция расмийлари билан музокора олиб бормоқда.
Ливия хукумати ханузгача Француз учқичининг портлатилиши юзасидан маъсулиятни зиммасига олмасдан келмоқда. Франция махкамаси 6 нафар Ливия расмийсини фожеа юзасидан айбдор деб топган.
XS
SM
MD
LG