Линклар

Бағдод марказидаги чет элликлар яшайдиган меҳмонхона минометдан ўққа тутилди.


Хабарларга кўра қурбонлар йўқ.
Иморатга шикаст етган.
Айни пайтда Америка харбийлари Саддам Хусайн туғилиб ўсган Тикритда аксилтеррор амалиëтини ўтказишди.
Тадбир давомида 13 киши қўлга олинди.
Кеча Фаллужа шахри яқинида АҚШ харбий вертолети халокатга учрагани оқибатида 9 нафар экипаж аъзоси халок бўлди. Баъзи хабарларда вертолетнинг ракета билан уриб туширилгани айтилмоқда.
Кечанинг ўзида Бағдод аеропортидан хавога кўтарилаëтган АҚШ харбий-таранспорт учқичи ўққа тутилган.
Учқич моторларидан бирига шикаст етган бўлишига қарамасдан учувчилар учқични беталофат ерга қўндиришга муваффақ бўлишган.
XS
SM
MD
LG