Линклар

Бугун ЮНИСЕФ раҳбари Кэрол Белламэ яқинда зилзила рўй берган Эроннинг Бам шаҳрига борди.


Белламэга кўра, ЮНИСЕФ Бамдаги 7 мингдан ортиқ етим болага ëрдам беради ва шаҳар аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш ишларида қатнашади.
БМТ маълумотларига кўра, деярли бутунлай вайрон бўлган Бам шаҳрини қайта қуриш учун камида икки йил вақт ва тахминан 1 миллиард доллар маблағ керак.
26 декабр кунги зилзила оқибатида камида 35 минг одам нобуд бўлди ва 30 минг киши яраланди.
Айни пайтда, Теҳронда Испания ва Туркия расмийлари Бам аҳолиси учун қўшимча инсонпарварлик ëрдамини юбориш масаласини муҳокама қилмоқдалар. Бугун Чех республикаси жўнатган инсонпарварлик ëрдами Бамга етиб боргани билдирилди.
XS
SM
MD
LG