Линклар

logo-print

Бугун Покистон маҳкамаси франциялик икки журналистни виза тартибини бузганликда айблаб, 6 ойга озодликдан маҳрум қилди.


Франциялик журналистлар Покистон визасига эга бўлсалар-да, Афғонистон чегараси яқинидаги Кветта шаҳрига махсус рухсатсиз борганликда айбландилар. Қамоқ муддатидан ташқари, журналистларнинг ҳар бирига 1,700 доллардан жарима ҳам солинган.
“Чегара Билмас Мухбирлар” ташкилоти Франция Ташқи Ишлар Вазирлигини Покистон маҳкамасининг қарорига нисбатан норозилик билдиришга чақирди.
Покистон расмий газеталарининг ëзишича, франциялик журналистлар “толиблар” Кветта яқинида лагерлар ташкил қилгани ҳақида “соҳта” материаллар тайëрлашни режалаштирганлар. Исломобод расмийлари Покистон худудларида бундай лагерлар ëки “Толибон” жанггарилари йўқ, дейишмоқда.
XS
SM
MD
LG