Линклар

Ироқ Бошқарув Кенгаши аъзолари АҚШ маъмуриятининг Саддам Ҳусайнга уруш асири мақомини берганидан норозилик билдирмоқдалар.


Улар “Саддам Ҳусайн жиноятчи ва у шу асосда жавобгарликка тортилиши керак”лигини айтишмоқда.
Аммо АҚШ расмийларига кўра, Саддам Ҳусайн собиқ режим Армиясининг бош қўмондони бўлгани туфайли, унга уруш асири мақоми берилган. Айтилишича, Саддам Ҳусайн Женева Конвенциясида белгиланган барча ҳуқуқлар билан таъминланган ва у уруш жиноятлари содир қилганлик айбловлари юзасидан суд қилинади.
Айни пайтда, АҚШ ҳарбийлари Тикрит шаҳрида Ироқ полиция ходимларидан икки кишини отиб ўлдирдилар. Хабарларга кўра, АҚШ ҳарбийлари оилавий жанжални тўхтатиш учун бир уйга боришганида, у ерда бир неча шахс ўртасида отишма бўлаëтганини кўрганлар. Америка аскарларига таслим бўлишни хоҳламагани оқибатида ўлдирилган икки шахснинг полиция ходимлари экани аниқланган.
XS
SM
MD
LG