Линклар

Бугун Афғонистон Президенти Хамид Карзай июн ойига режалаштирилган сайловларда президентликка ўз номзодини қўйишини тасдиқлади.


Аммо сайловчиларни рўйхатга олиш ишлари кечикаëтгани туфайли, президентлик сайловлари ўз вақтида ўтказилмаслиги мумкин.
Маълумотларга кўра, ҳозиргача 10 миллион сайловчидан фақат 274 минг киши рўйхатга олинган, холос.
Айни пайтда, афғонистонлик 7 нафар қочқин Индонезияда мухожир мақоми берилишини талаб қилиб, очлик эълон қилишда давом этмоқда.
Индонезиянинг Ломбок оролидаги афғонистонлик қочқинлар пайшанба кунидан бери овқат ейишдан бош тортмоқдалар. Бу оролда Эрон ва Ироқдан келган қочқинлар ҳам бор.
XS
SM
MD
LG