Линклар

Исроил Президенти Моше Кацав Сурия Президенти Башар ал-Асадни тинчлик музокаралари ўтказиш учун Исроилга келишни таклиф қилди.


Аммо Сурия расмийлари Исроилнинг таклифи жиддий эмас, дея уни рад этдилар. Исроил ва Сурия ўртасидаги музокаралар 2000 йилда тўхтаб қолганига Ғулон тепаликлари масаласи сабаб бўлган эди. Сурия Исроилдан 1968 йилда ишғол қилган мазкур худудни қайтаришни талаб қилмоқда.
Кеча Исроил Бош Вазири Ариэл Шарон агар расмий Дамашқ исроилликларга ҳужум қилаëтган гуруҳларни қўллаб-қувватлашни тўхтатса, Исроил Сурия билан музокаралар бошлашга тайëр эканини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG