Линклар

logo-print

Бугун Кобулда Афғонистон Президенти Хамид Карзай ва Покистон Бош Вазири Зафаруллохон Жамолий музокаралар ўтказдилар.


Икки томон яқинда Покистон ўзининг Афғонистонга чегарадош худудларида “Ал-Қайда” ва Толибон жанггариларига қарши олиб борган ҳарбий ҳаракатларини муҳокама қилган.
Жамолий Исломобод ҳукумати Покистондаги жанггариларни йўқ қилиш учун барча чоралар кўришини қайд этди:
“Биз Покистоннинг Афғонистон чегараси яқинидаги худудларда хавфсизлик муаммоларини ҳал этиш учун чоралар кўришда давом этамиз”, - деди Жамолий.
Покистон Бош Вазирининг Кобул сафари давомида хавфсизлик масалаларидан ташқари, ўзаро иқтисодий ва савдо алоқаларини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Хабарларга кўра, Жамолий Кобулга боришидан аввал, Покистон қамоқхоналаридаги 149 афғонистонлик маҳбусни озод қилиш ҳақида буйруқ берган.
XS
SM
MD
LG