Линклар

АҚШ Президенти Жорж Буш ўз мамлакатида коррупцияда айбланган шахсларнинг Америкага бориши таъқиқланганини эълон қилди.


Америка қитъасидаги 34 давлат бошлиқларининг Мексика саммитида чиқиш қилган Буш, коррупция кўплаб мамлакатларда демократик тамойиллар ва эркин бозор тизимларини мустаҳкамлашга зарар етказаëтганини билдирди.
АҚШ Президенти, шунингдек, Кубада коммунистик диктатурага барҳам беришга чақирди:
“Биз деярли ярим асрдан бери репрессив режим остида азият чекаëтган Куба халқини қўллаб-қувватлашда давом этишимиз керак. Америка қитъасида диктатурага ўрин йўқ”, - деди Буш.
Мексикадаги икки кунлик учрашув давомида савдо ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, терроризм ва коррупцияга қарши курашда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG