Линклар

logo-print

Халқ кўчага чиқди


Турғунбек 9 январь куни Андижонда мингга яқин фуқаро, асосан қария ва ногиронлар, нафақа пулининг ўз вақтида берилмаётганидан норози бўлиб, намойишга чиқди.

Хабарларга қараганда, намойишчилар Андижон шаҳридаги “Ҳамкорбанк” биноси жойлашган Бобуршоҳ кўчасидаги транспорт қатновини тўсиб қўйган. Масъуллар нафақа пуллари бугуноқ тарқатилишини ваъда қилгандан сўнггина намойишчилар йўлни очиб юборган.

Ваъда берилгандан сўнг 1,5 соатча вақт ўтгач, шаҳардаги 19-алоқа бўлимига нафақа пуллари олиб келинди ва тарқатила бошланди.

Андижон шаҳри ижтимоий таъминот бўлими ходими Барчиной Каримованинг айтишича, шаҳар бўйича нафақа пуллари ойма-ой бериб борилмоқда. Фақат банкка тушум камайган пайтдагина тўловларни амалга оширишда узилишлар бўлаётир.

Бироқ вазият Б.Каримова айтган гапларнинг аксини кўрсатмоқда. Масалан, нафақа пулларининг 4-5 ойлаб берилмаётгани туфайли вилоят шаҳар ва туманларида 2003 йил давомида бир неча марта норозилик намойишлари ўтказилган эди.
XS
SM
MD
LG