Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:13

Кинодан бебаҳра санъатсевар эл


Маълумотларга қараганда, Урганч шаҳри кинотеатрларида сўнгги марта бундан тўрт йил муқаддам кинофильм намойиш этилган.

Ҳозир шаҳарда бор-йўғи битта кинотеатр бор. Бироқ у ҳам ишламаяпти.

“Урганчкиновидео” масъулияти чекланган жамияти раиси Султонбой Нуруллаевнинг айтишича, илгари биргина Урганч шаҳрининг ўзида 8 та кинотеатр бўлган. Бироқ кейинчалик Давлат мулки қўмитаси уларнинг еттитасини сотиб юборган.

Хабарларга кўра, шаҳардаги “Сувчилар”, “Пахтакор”, “Шарқ”, “Наврўз” ва “Ватан” кинотеатрлари хусусийлаштирилган. “Хоразм” кинотеатри биржа марказига, “Ўзбекистон” эса “Жанубгаз” қурилиш акциядорлик жамияти томонидан бокс марказига айлантирилган.

С.Нуруллаевнинг сўзларига қараганда, келишувга биноан хусусийлаштирилган кинотеатрлар беш йил давомида кино соҳасида фаолият кўрсатиши лозим эди. Бироқ уларнинг янги эгалари дастлабки кунларданоқ бинодан бутунлай бошқа мақсадларда фойдалана бошлаган.

Шаҳардаги ягона Худойберган Девонов номидаги кинотеатрда намойиш ускуналари носозлиги сабабли фильмлар қўйилмаяпти.

- Яқинда бу кинотеатр ҳам кимошди савдосига қўйилади, - дейди Х.Девоновнинг набираси Абдулла Юсупов. – Бобомнинг номи берилган кинотеатр унинг 125 йиллик юбилейини нишонлаш даврида йўқ қилинса, буни нима деб аташ мумкин?
XS
SM
MD
LG