Линклар

Тожикистон Ички Ишлар вазирлиги республикадаги баптист насронийлар черкови бошлиғи Сергей Бессараб отиб ўлдирилганини маълум қилди.


Расмийларга кўра, Бессараб Исфара шаҳрида душанба куни тунда отиб ўлдирилган.
Тожикистон ҳукуматининг Диний масалалар бўйича Қўмитаси раиси Саид Аҳмадов ушбу воқеа ҳақида: “У диний сабабларга кўра ўлдирилмаган. Республика Ички Ишлар вазирлиги воқеани ўрганмоқда. Яқин фурсатда ҳамма нарса ойдин бўлади”, - деди.
Тожикистон расмийларига кўра, қотиллик ким томонидан ва нима сабабдан амалга оширилгани аниқ эмас.
XS
SM
MD
LG