Линклар

Бугун Стокголмда Швеция Ташқи Ишлар Вазири Анна Линдни ўлдирган шахс устидан маҳкама жараёни бошланди.


25 ёшдаги Михайло Михайлович 10 сентябр куни Стокголмдаги супермаркетда Анна Линдни пичоқлаб ўлдирганини тан олди. Михайловичнинг даъво қилишича, унга Исо пайғамбар Линдни пичоқлашни айтган. Айбланувчини ҳимоя қилаётган адвокат ҳакамлардан қотиллик айблови – беҳосдан одам ўлдирганлик айбловига алмаштирилишини сўрамоқда. Бироқ прокурорлар Михайлович онгли равишда одам ўлдирганини таъкидламоқдалар.
Агар Михайлович айбдор, деб топилса умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилиши ёки ақлан носоғлом, деб топилса, руҳий касалликлар шифохонасига жўнаталиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG