Линклар

Бугун Қирғизистон Парламентининг беш нафар мухолифатчи аъзоси ўз идораларидан яширин эшитиш мосламалари топганларини маълум қилди.


Азимбек Бекназаров биринчи бўлиб журналистларга яширин эшитиш мосламаси топилганини айтди.
Собиқ генерал, Президент Асқар Ақаевнинг азалий рақиби бўлган депутат Исмоил Исоқов топилган яширин эшитиш мосламасини кўрсатиш учун журналистларни ўз кабинетига таклиф қилди.
Ўмурбек Текебаев, Абсамат Масалиев ва Ишенбай Кадирбековлар ҳам ўз кабинетидан яширин эшитиш мосламаларини топганлар. Улар Хавфсизлик хизмати бошлиғи Қалиқ Иманқуловнинг истеъфосини талаб қилдилар.
Бироқ Иманқуловнинг матбуот вакили Чинара Капарова Қирғизистон Хавфсизлик хизмати яширин эшитиш мосламаларини депутатлар кабинетига ўрнатгани ҳақидаги даъволарни рад этди.
XS
SM
MD
LG