Линклар

Бугун АҚШ ҳарбийлари, Америка аскарлари томонидан қидирилаётган 55 нафар собиқ Ироқ расмийлари рўйҳатида 54-ўринни эгаллаган Ҳамис Сарҳан ал-Муҳаммад қўлга олинганини эълон қилдилар.


АҚШ Армияси генерали Марк Киммит ал-Муҳаммаднинг қўлга олингани Ироқдаги коалиция кучларига қарши уюштирилаётган ҳужумлар сонини камайишига олиб келишини айтди: “Қидирилаётганлар рўйҳатида 54-ўринни эгаллаган шахсни қўлга олиш орқали коалиция кучларига нисбатан қаршиликни камайтиришда биз жиддий қадам ташлаган бўламиз. У ироқликлар, шунингдек АҚШ ва коалиция кучларига қарши уюштирилган қатор ҳужумларга масъулдир”, - деди АҚШ армияси генерали Марк Киммит.
Қўлга олинган Ҳамис Баас партиясининг вилоят бўлими бошлиғи ҳамда ҳарбий қўмондон бўлган. У Бағдоддан ғарбда жойлашган Рамади минтақасида якшанба куни ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG