Линклар

Бугун “Чегара Билмас Мухбирлар” ташкилоти АҚШ ҳарбий амалдорлари апрел ойида Бағдоддаги “Фаластин” меҳмонхонасида икки журналист ҳалок бўлгани юзасидан жавобгарликка тортилиши кераклигини билдирди.


Ташкилотга кўра, АҚШ ҳарбий амалдорлари ўша пайтда бу меҳмонхонада кўплаб журналистлар турганига қарамай, унга ҳужум қилишга буйруқ бериб, жиноят содир қилганлар.
Айни пайтда, АҚШ Сенатори Эдвард Кеннеди Президент Жорж Бушнинг Ироқ сиëсатини қаттиқ танқид қилди. Кеннеди Ироқ урушини АҚШ ташқи сиëсатида йўл қўйилган энг жиддий хато, деб атади. Сенатор Кеннедига кўра, Президент Буш Ироқ урушини оқлаш учун террорчилик таҳдидидан баҳона сифатида фойдаланган.
XS
SM
MD
LG