Линклар

Бугун Ироқнинг Басра шаҳрида шиалар раҳбари Оятулло Али ал-Систонийни қўллаб-қувватлаш учун оммавий намойиш ўтказилди.


Ал-Систоний келаси бир неча ой давомида Ироқда бевосита сайловлар ўтказилишини талаб қилмоқда.
Басрада минглаб намойишчи Ал-Систоний портретларини кўтариб, юриш қилдилар. Ал-Систонийнинг ўзи намойишда қатнашмади.
Айни пайтда, Саддам Ҳусайн сурати акс этган Ироқнинг эски пули расман муомаладан чиқарилди. Эски пулни янгисига алмаштириш учун белгиланган 3 ойлик муддат бугун тамом бўлди.
Ҳозирда 1 АҚШ доллари Ироқнинг 1 350 динорига алмаштирилмоқда. Ироқ урушидан аввал 1 доллар 2 000 динорга тенг эди.
XS
SM
MD
LG