Линклар

Кобул ва Исломобод ҳукуматлари ўзаро муносабатларни нормаллаштириш мақсадида покистонлик ва афғонистонлик маҳбусларни озод қилишга бошладилар.


Бугун Афғонистон Президенти Хамид Карзайнинг фармонига кўра, Толиблар томонида туриб жанг қилгани учун қамалган 49 покистонлик озод қилинди. Маълумотларга қараганда, ҳозирда Афғонистон қамоқхоналарида тахминан 1 минг покистонлик маҳбус сақланмоқда.
Шу ҳафтада Кобулга борган Покистон Бош Вазири Зафаруллохон Жамолий ҳам баъзи афғонистонлик маҳбуслар озод этилишини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG