Линклар

Эрон ҳукумати “Ал-Қайда”нинг бир неча аъзоси ва бу гуруҳнинг фаолиятига оид мухим маълумотни Саудия Арабистонига топширганини маълум қилди.


Эрон Миллий Хавфсизлик Кенгаши раиси Хасан Равонийга кўра, Теҳрон берган маълумотлар натижасида яқинда Саудия Арабистони ҳукумати мамлакатда “Ал-Қайда”нинг кўплаб аъзосини қўлга олган ва бу гуруҳ томонидан режалаштирилган ҳужумларнинг олдини олишга муваффақ бўлган.
Равоний Эрон Саудия Арабистонига топширган “Ал-Қайда” гуруҳи аъзоларининг сони ҳақида маълумот бермади, аммо икки мамлакат террорчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилишни давом эттиришини билдирди.
XS
SM
MD
LG