Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:47

Ричард Конрой Боткинда дафн этилди


Шайбон 13 январь куни Тошкентда рўй берган авиаҳалокатда ҳалок бўлган БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Ричард Конрой пойтахтнинг Боткин қабрстонида дафн этилди.

Айни пайтда мазкур фожеа юзасидан тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда. Хабарларга қараганда, ҳалок бўлган барча йўловчиларнинг шахси аниқланган бўлса-да, Бош прокурор Рашид Қодировнинг ваъдасига қарамай, бу рўйхат ҳалиям эълон қилингани йўқ.

Вазирлар Маҳкамаси матбуот котиби Малик Қодировнинг сўзларга қараганда, айни пайтда бу рўйхатни эълон қилиш-қилмаслик масаласи кўриб чиқилмоқда. Чунки қурбонлардан барчасисининг шахси аниқланиб, уларнинг жасадлари яқинларига топширилган.

Бош прокуратура матбуот хизмати ходими Светлана Ортиқованинг маълум қилишича, жасадларнинг 18 таси Термизга, 2 таси Қаршига, 1 таси Бухорога юборилган. Бу ишда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа вазирликлар ёрдам кўрсатмоқда.

Ҳалок бўлганларнинг саккиз нафари Тошкентда истиқомат қилгани аниқланган.

Ҳалокат қурбонлари оилаларига тўланадиган товон пули миқдори ҳамон номаълумлигича қолмоқда.

М.Қодировнинг билдиришича, ҳозирча товон пули миқдори миллий авиакомпания белгилаган меъёрлар асосида тўланиши мўлжалланган. Қўшимча тўлов миқдори эса ҳукумат томонидан белгиланади.

С.Ортиқова айни пайтда дафн маросимлари ва ундан кейинги тадбирлар учун дастлабки ёрдам кўрсатилаётганини маълум қилди.

Хабарларга қараганда, Қашқадарё ва Сурхондарёда авиаҳалокат қурбонларини дафн этиш маросимлари бўлиб ўтган.
XS
SM
MD
LG