Линклар

Грузия полицияси бугун мамлакат темир йўллари кампанияси собиқ раҳбари Акаки Чхеидзени Батумида касалхонада ётган ерида хибсга олди.


Декабр ойида Грузия прокуратураси Чхеидзени коррупцияда айблаб, сўроқ қилиниши тўғрисида билдирганидан сўнг у юрак хуружи билан касалхонага ётқизилган эди. Эслатиб ўтамиз, Грузиянинг янги сайланган Президенти Михаил Саакашивили коррупцияга қарши кескин кураш олиб боражагини маълум қилган. Акаки Чхеидзенинг хибсга олиниши ҳам Грузия янги раҳбарининг коррупцияга қарши кураш дастури доирасида амалга оширилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG