Линклар

logo-print

АҚШнинг Ироқдаги маъмурияти раҳбари Пол Бремер бугун Вашингтонда АҚШ Президенти Жорж Буш билан учрашади.


Шунингдек, АҚШ тарафидан тайинланган Ироқ Бошқарув Кенгаши аъзолари ҳам Америкага келишган. Душанба куни улар Бремер билан биргаликда БМТ раҳбарияти билан сўзлашувлар ўтказадилар.
Мазкур ташрифнинг Ироқда хокимиятни ироқликларга бериш тўғрисидаги АҚШ олға сурган режага қарши кайфиятлар кучайгани билан боғлиқлиги айтилмоқда. Кеча Басра шаҳрида минглаб киши мамлакатда тезроқ умумхалқ сайловлари ўтказилишини талаб этиб, норозилик намоиши ўтказдилар. Мазкур намоишлар хокимиятни ироқликларга бериш бўйича АҚШ режасига қарши чиқаётган Оятулло Али ас-Систанини қўллаб-қувватлаётган маҳалий шиалар тарафидан уюштирилди.
XS
SM
MD
LG