Линклар

Тбилисига сафар қилаётган Латвия Ташқи Ишлар вазири Сандра Калниет ўз мамлакати Грузиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши ва НАТОга аъзо бўлишида ёрдам беришини айтди.


Латвия Ташқи Ишлар вазири бугун эрталаб Грузия Президенти вазифасини вақтинча бажараётган Нино Буржанадзе ва Ташқи Ишлар вазири Тедо Жапаридзе билан учрашди. Бугун кечки пайт Сандра Калниет Грузия Президенти этиб сайланган Михаил Саакашвили ва давлат вазири Зураб Жвания билан музокара олиб боради.
XS
SM
MD
LG