Линклар

logo-print

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонов Тожикистон қамоқхоналаридаги 17 нафар Афғонистон фуқаросини амнистия қилди.


Раҳмонов шу ҳақдаги хужжатни кеча имзолаган. Афғонистонликлар Тожикистон давлат чегарасини бузганлик айби билан озодликдан маҳрум этилганлар. Одатда Тожикистонда бундай айблов наркотик контрабандачиларига нисбатан ишлатилади.
Тожикистон Адлия вазири Алихон Раҳмонов амнистия қилинганлар ноқонуний наркотиклар савдосига алоқадор шахслар бўлгани ҳақидаги иддаоларни рад этди. Тожикистонда амнистия қилинганлар Афғонистон ҳукуматига топширилади.
XS
SM
MD
LG