Линклар

Покистон Президенти Парвез Мушарраф 1999 йилдаги давлат тўнтаришидан бери бугун биринчи марта Парламентда нутқ сўзлаган пайтда муҳолифат депутатлари шов-шув кўтариб, унга халақит бердилар.


Мушаррафнинг 40 дақиқалик нутқи давомида айрим депутутлар бақир-чақир қилган бўлсалар, бошқалари столни тарақлатиб, шовқин кўтариб ўз норозиликларини билдирдилар.
Парвез Мушарраф ўз нутқида депутатлар ва Покистон халқини экстремизмга қарши жиҳод олиб боришга чақирди. Покистон Президенти шунингдек, Ҳиндистон билан алоқалар яхшиланаётганини билдириб, Кашмир муаммосини ҳал этишга кўпроқ эътибор қаратишга чақирди.
XS
SM
MD
LG