Линклар

logo-print

Бугун Эроннинг сайлов комиссияси раиси Муртазо Мўбалағ, агар 3 мингдан ортиқ ислоҳотчи номзодни Парламент сайловларда қатнашишдан четлатиш ҳақидаги қарор бекор қилинмаса, истеъфога чиқиши мумкинлигига ишора қилиб, сайлов жараёни давом этишини билдирди.


Шунингдек, Ички Ишлар вазири ўринбосари бўлган Мўбалағ адолатли ва қонуний сайлов ўтказишга ҳаракат қилаётганини айтди.
Айни пайтда, инсон ҳуқуқлари фаоли, Нобел мукофоти совриндори Ширин Ибодий бугун Президент Муҳаммад Ҳотамий аввал берган ваъдаларини бажариши ва агар консерваторлар унинг ислоҳотларини тўхтатишда давом этсалар, истеъфога чиқиши кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG