Линклар

Бугун Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари йўл четига ўрнатилган бомба портлагани натижасида уч америкалик ва икки ироқлик аскар ҳалок бўлганини маълум қилдилар.


Бу билан Ироқда ўлган Америка аскарлари сони 500 кишига етди.
Айни пайтда, АҚШда Вашингтон томонидан тайинланган Ироқ Бош маъмури Пол Бремер Президент Жорж Буш билан учрашиб, ҳокимиятни ироқликларга топшириш масаласини муҳокама қилди. Душанба куни Бремер БМТнинг Ню Йоркдаги қароргоҳида музокаралар олиб бориши режалаштирилган. Унгага Ироқ Бошқарув Кенгаши аъзолари ҳамроҳлик қиладилар. Пол Бремер БМТни Ироққа қайтишга даъват этмоқчи эканини билдирди.
“Биз душанба куни бўладиган учрашувлар чоғида Америка ҳукумати ва коалиция кучлари БМТ билан биргаликда Ироқнинг сиёсий ва иқтисодий ривожланиши, шунингдек, Ироқ суверенитетини ироқликларга қайтариш бўйича 15 ноябрда эришилган шартноманинг 30 июнгача бажарилишида муҳим рол ўйнашини яна бир бор таъкидлаш имкониятига эга бўламиз”, - деди Пол Бремер.
XS
SM
MD
LG