Линклар

Афғонистон расмийларига кўра, кеча АҚШ ҳаво кучлари Ўрузгон вилоятидаги бир уйга ракеталар отгани оқибатида 11 одам, жумладан 4 бола нобуд бўлган.


Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари ҳозирча бу ҳақда муносабат билдиргани йўқ.
Кеча Толиблар Ўрузгон вилоятидаги АҚШ базасига ҳужум қилгани оқибатида уч америкалик ҳарбий яраланди. Хабарларга кўра, икки томон ўртасида рўй берган отишма давомида Толиблардан бири отиб ўлдирилган.
Айни пайтда, Афғонистон полиция ходимлари ва канадалик тинчликни сақловчи кучлар Кобулда бир неча уйда тинтув ўтказиб, беш одамни ҳибсга олдилар. Бу шахслар наркотиклар савдоси билан шуғулланганликда шубҳа этилмоқда.
XS
SM
MD
LG