Линклар

logo-print

Илгари доллар йўқ эди, энди сўм


Нурбек Хабарларга қараганда, Самарқанд банкларида нақд пул тушумининг камайгани боис вилоятдаги мавжуд 30 мингга яқин тадбиркорнинг ҳар бири 1000 дан 100 минггача АҚШ доллари сотиб олишга мажбур этилмоқда.

Тадбиркорларнинг таъкидлашича, кейинги 2-3 йил давомида уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш ҳолатлари кўпайган. Улар иншоотлар қурилишига ҳомийлик қилишга мажбур этилмоқда. Маҳаллий ҳокимлар кўрсатмаси билан тадбиркорларнинг рухсатисиз уларнинг банклардаги маблағлари турли мақсадларга жалб этилаётир.

Тадбиркор Комил Муродовнинг айтишича, сўмнинг жорий конвертацияси амалга киритилгач, уларнинг ташвиши яна ортган. Вилоят расмийларининг топшириғи билан тадбиркорлар АҚШ доллари сотиб олишга мажбур қилинмоқда.

Хабарларга кўра, банкда нақд пул тушумининг йўқлиги сабабли Самарқанд шаҳри меҳнат, бандлик ва аҳолини иш билан таъминлаш бўлимига иш ҳақи долларда берилган. Доллар чайқов бозорда сўмга айлантирилиб, ходимларга тарқатилгани натижасида бўлим жиддий молиявий зарар кўрган.

Самарқанд солиқ хизмати масъулларидан бирининг сўзларига қараганда, долларни мажбурий сотишдан тушган миллий валюта - сўм аҳолига иш ҳақи ва нафақаларни тўлаш мақсадида сарфланмоқда.
XS
SM
MD
LG