Линклар

Бугун Анқарада Покистон Президенти Парвез Мушарраф ва Туркия Президенти Аҳмад Неждет Сезер музокаралар ўтказдилар.


Музокаралардан кейин икки томон ўртасида терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш борасида келишувлар имзоланди.
Сезерга кўра, Мушаррафнинг ташрифи Туркия ва Покистон ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайди.
Туркияда улғайган Мушарраф ўзини ўз уйидагидек ҳис қилаëтганини айтди.
Покистон Президенти бугун Туркия Бош Вазири Ражеп Тайип Эрдўған билан учрашади ва Туркия Парламентида чиқиш қилади.
XS
SM
MD
LG