Линклар

АҚШ Президенти Жорж Буш эртага Тошкент вақти билан эрталаб соат 7:00да Конгресснинг ялпи йиғилишида чиқиш қилади.


Хабарларга кўра, Бушнинг Қўшма Штатлар террорчиликка қарши курашни давом эттириши кераклигини айтиши кутилмоқда. Буш ўтган йил март ойида АҚШ кучларига Ироққа кириш ҳақида буйруқ бериб, тўғри қилганини таъкидлаши мумкин.
Ноябр ойига белгиланган президентлик сайловида қайта сайланиш учун тайëрланаëтган Буш, Американинг ички масалалари, хусусан иқтисодий ривожланиш суръатини тезлаштириш мақсадида солиқни камайтиргани ва янги иш жойларини яратганини ҳам баëн қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG