Линклар

logo-print

Ироқ қарзини камайтириш мақсадида турли мамлакатларга сафар қилаëтган АҚШ махсус вакили Жеймс Бэйкер бугун Кувайт раҳбарлари билан музокаралар олиб борди.


Кувайт Бош Вазири Шайх ал-Сабох унинг ҳукумати Ироққа берган 16 миллиард доллар қарзининг бир қисмидан кечишга тайëр эканини маълум қилди. Аммо ал-Сабох бунинг учун аввал, Ироқда халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган мустақил ҳукумат ўрнатилиши кераклигини таъкидлади.

Кўплаб Европа давлатлари ва Япония Ироққа берган қарзидан қисман кечишга рози бўлди.
XS
SM
MD
LG