Линклар

logo-print

Бугун ироқлик курдларнинг мамлакат Бошқарув Кенгашидаги вакиллари белгилаб қўйилган муддатдан аввал умумхалқ сайлови ўтказилишига қарши эканларини баëн қилдилар.


Уларга кўра, Ироқдаги ҳозирги шароитда сайлов ўтказиб бўлмайди.
АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл расмий Вашингтон 30 июнгача бевосита сайланган эмас, балки тайинланган Ироқ муваққат ҳукуматига ҳокимиятни топшириш режасини ўзгартирмаслигини баëн қилди:
“Қўшма Штатлар, хусусан Президент Буш ироқликлар орзу ва умид қилаëтгани каби, Ироқда демократик ҳукумат ўрнатиш режасига содиқдир. Америка бу мақсадга эришишни қийин, деб ҳисобламайди. Келишмовчиликларни ҳал қиламиз. Биз мазкур жараëннинг охирича ироқлик дўстларимиз билан бирга бўламиз”, - деди Колин Пауэлл.
Ироқ аҳолисининг аксариятини ташкил қилувчи шиалар мамлакатда муддатидан аввал умумхалқ сайлови ўтказилишини талаб қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG